Жиззахда жамоат транспортига ҳақ тўлашда нақд пулдан воз кечилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокими қарорида айтилади.
Қарор 2026 йил 31 март куни эълон қилинган.
Унга кўра, бир йўловчи учун нарх 3000 сўм (ҚҚС билан), электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўлашда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда 2100 сўм (ҚҚС билан) ҳамда қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф-2 100 (икки минг бир юз) сўм (ҚҚС билан) қилиб белгиланди.
Жиззах шаҳри йўналишларидаги автобуслар салонида 2026 йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳақини нақд пулда қабул қилиш амалиётидан воз кечилди ҳамда йўл ҳақи фақат электрон тўловлар орқали қабул қилиниши жорий этилди.
Бекатларда махсус инфокиосклар ўрнатилади.
Ушбу қарор эълон қилингандан дарҳол кучга кирган.

