Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати маҳаллий фуқарога нисбатан суд идоралари томонидан тайинланган 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

