Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бензин нархи: Ўзбекистоннинг глобал рейтингдаги ўрни ва динамикаси

02.04.2026 12:13

93

АИ-95 маркали бензиннинг литри учун белгиланган жорий нархлар дунё мамлакатлари ва минтақаларида кескин фарқ қилади. Тақдим этилган маълумотларга кўра, энг юқори нарх кўрсаткичларидан бири АҚШда кузатилиб, бир литр бензин 1,13 долларни ташкил этмоқда. Ўзбекистондаги нархлар эса АҚШ кўрсаткичларига яқин бўлиб, бир литр ёнилғи учун 1,08 доллар этиб белгиланган.

Глобал иқтисодиётда энергия ресурслари, хусусан, автомобиль ёнилғиси нархларининг шаклланиши мамлакатларнинг ички бозори ва аҳоли фаровонлигига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. “ГлобалПетролПриcес” 2023–2026 йиллар давомида бензин нархларининг ўзгариш тенденцияларини тақдим қилди.

АИ-95 маркали бензиннинг литри учун белгиланган жорий нархлар дунё мамлакатлари ва минтақаларида кескин фарқ қилади. Тақдим этилган маълумотларга кўра, энг юқори нарх кўрсаткичларидан бири АҚШда кузатилиб, бир литр бензин 1,13 долларни ташкил этмоқда. Ўзбекистондаги нархлар эса АҚШ кўрсаткичларига яқин бўлиб, бир литр ёнилғи учун 1,08 доллар этиб белгиланган.

Минтақавий ва қўшни давлатлар билан қиёслаганда қуйидаги манзарани кўриш мумкин:

  • Қирғизистонда бензин нархи 0,92 долларни ташкил этади.
  • Россия Федерациясида бу кўрсаткич 0,83 долларга тенг.
  • Озарбайжонда ёнилғи нархи сезиларли даражада арзон — 0,68 доллар.
  • Қозоғистон ва Туркманистон эса энг арзон бензин сотиладиган давлатлар сирасига киради. Қозоғистонда бир литр бензин 0,51 доллар бўлса, Туркманистонда бу кўрсаткич бор-йўғи 0,43 долларни ташкил қилади.

График маълумотларига назар ташласак, сўнгги йилларда бензин нархларида турлича тебранишлар кузатилганини кўрамиз. Хитой Халқ Республикаси ва АҚШда бензин нархлари графиги энг кўп тебранишларни намойиш этган. 2023 йилдан бошлаб бу мамлакатларда нархлар бир неча бор кескин кўтарилиб, яна пасайган. Айниқса, КНРда нархлар графиги юқори амплитудада ҳаракат қилган.

Ўзбекистонда бензин нархи маълум даврларда барқарор сақланиб қолган бўлса-да, умумий динамикада нархларнинг босқичма-босқич ўсиши кузатилади. 2026 йилнинг бошига келиб, Ўзбекистондаги нарх чизиғи юқори даражага яқинлашганини кўриш мумкин.

Туркманистон, Қозоғистон ва Озарбайжон каби давлатларда нархлар чизиғи графикнинг қуйи қисмида жойлашган ва кескин сакрашларсиз нисбатан текис ҳаракатланган. Бу ушбу мамлакатларда ёнилғи нархларини давлат томонидан тартибга солиш ёки ички ишлаб чиқариш имкониятлари юқорилиги билан изоҳланиши мумкин.

Қирғизистонда 2023 йилдан бошлаб нархларнинг сезиларли даражада юқорилаши ва 0,9 доллар атрофида барқарорлашиши кузатилган. Россияда эса 2025 йилнинг ўрталаридан бошлаб нархларнинг ўсиш тенденцияси яққол кўзга ташланади.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган