Нега ислоҳотлар чуқурлашаётган бир пайтда коррупсия ҳолатлари камаймаяпти? Ахир таълимдан тортиб енергетика, ер ажратишдан тортиб ижро тизимигача — деярли барча йўналишларда шаффофликни ошириш ҳақида гапирилмоқда. Лекин амалиётга назар ташласак, айрим мансабдорлар ҳануз ваколатни даромад манбаига айлантиришга уринмоқда. Энг хавфлиси, бу ҳолатлар алоҳида эмас — улар тизимли муаммо борлигидан дарак беради.
Жиззах вилоятида аниқланган ҳолат бунга яққол мисол. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиПахтакор туман бўлими катта тезкор вакили тадбиркорбилан тил бириктириб, мактаблар учун 20 дона интерактивдоскани сунъий равишда қиммат нархда ўтказибберишни режалаган. Асл нархи 15,2 млн сўм бўлганускуналар 25 млн сўмдан “расмийлаштирилиши” керакбўлган. Бу хизмат эвазига эса МЧЖ раҳбаридан 85 млн сўм талаб қилинган. Натижада воситачи қўлгаолинган, кейинчалик эса 30 млн сўмни олганмансабдор ва мактаб директори ҳам ушланди. Бу ердагап нафақат пора ҳақида — бу таълим учун ажратилганмаблағларни очиқчасига “ўйнаш”га уринишдир.
Тошкент шаҳрида кузатилган ҳолатда эса Фавқулоддавазиятлар тизими ходими хусусий клиникага ёнғинхавфсизлиги бўйича ижобий хулоса олиб беришни ваъдақилиб, 6,5 млн сўм олган. Аммо у ваъдасинибажармаган, охир-оқибат пулни қайтараётган вақтидақўлга олинган. Бу эса айрим ходимлар учун инсонлархавфсизлиги ҳам иккинчи даражали масалага айланибқолганини кўрсатади.
Фарғона вилоятида эса “Энергосавдо” муҳандиси 1,8 миллиард сўмлик жаримани 210 млн сўмга тушириббериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган. Тезкортадбирда у 9 минг долларни олаётган вақтида қўлгатушган. Бу ерда қонун бузилиши икки карра: биртомондан ноқонуний фойдаланиш, иккинчи томонданеса жазони “келишиш”. Бу эса тизим ичида жавобгарликмеханизми заиф ишлаётганидан дарак беради.
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси 35 сотих ермайдонини хусусийлаштириб бериш эвазига 1000 долларолган вақтида ушланди. Текширув давомида ушбумаблағ яна бир мансабдор — етакчи мутахассисгаберилиши аниқланиб, у ҳам қўлга олинган. Бу ҳолат еражратиш тизимида шаффофлик ҳали ҳам етарли эмаслигиникўрсатади.
Сирдарёда Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздордан20 млн сўм олиб, ишни “ёпиб беришган”. Натижадаундирувчи томон атиги 14 млн сўм олган, қолганмаблағэса ўзлаштирилган. Улар пулни бўлишаётганвақтида қўлга тушган. Бу эса суд қарорлари ҳам амалда пулга боғланиб қолаётганидан хавотируйғотади.
Наманганда эса 376,6 млн сўмлик солиқ қарздорлигини“ҳал қилиб бериш” эвазига 20 млн сўм олинган. Текширувда бу ишга солиқ инспекцияси ходими ҳам алоқадор экани аниқланган. Бу эса тизим ичида ичкиназорат механизмлари етарли даражадаишламаётганини яна бир бор кўрсатади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, бу ҳолатлар“алоҳида жиноятлар” эмас, балки тизимдаги касалликаломатлари. Ҳар сафар қўлга тушган мансабдор ҳақидахабар бериш муаммони ҳал қилмайди — бу фақатоқибат билан курашиш, холос. Асл савол эса очиққолмоқда: нега бу тизим пора олишга шароитяратмоқда? Қачонки тизимнинг ўзи шаффоф ва ёпиқ“келишувлар”га мутлақо имкон бермайдиган даражадаишласа, шундагина реал ўзгариш бўлади. Акс ҳолда, бугун қўлга тушганлар кетади, эртага уларнинг ўрнинибошқалар эгаллайди — ва бу занжир давом этаверади.

