Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси 1 млрд АҚШ доллари эквивалентида энг йирик ҳажмдаги миллий валютадаги (12,2 трлн сўм миқдорида) суверен халқаро 3 йиллик облигацияларини жаҳон молия бозорларида жойлаштирди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қайд этишича, бондлар тарихий энг паст фоиз ставкаси — 12,25 фоизни ташкил этди.
Миллий валютада чиқарилган 3 йиллик Ўзбекистон халқаро облигациялари бўйича фоиз ставкаси 2024 йилда — 16,625 фоизни (3 трлн сўм) ва 2025 йилда — 15,5 фоизни (6 трлн сўм) ташкил этган.
Ҳукумат халқаро облигацияларни жойлаштиришдан келиб тушган маблағларни бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтиради.

