Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

«Артемида-2»: «Орион» Ер орбитасидан чиқиб, Ойга йўл олди

03.04.2026 08:47

64

Режалаштирилганидек, АҚШ Шарқий соҳили вақти билан соат 19:49 атрофида (Гринвич бўйича 23:49, Тошкент вақти билан 04:49), «Орион» двигателлари ишга тушиб, кемага катта тезланиш берди.

«Артемида-2» миссияси доирасида бортида тўрт нафар астронавт билан Ой томон учаётган «Орион» фазовий кемаси Ер орбитасини тарк этиб, унинг йўлдоши томон йўл олди.

Режалаштирилганидек, АҚШ Шарқий соҳили вақти билан соат 19:49 атрофида (Гринвич бўйича 23:49, Тошкент вақти билан 04:49), «Орион» двигателлари ишга тушиб, кемага катта тезланиш берди.

«Инсоният яна бир бор нималарга қодирлигини кўрсатди, — деди ушбу жараёндан сўнг Канада фазовий агентлиги астронавти, экипаж аъзоси Жереми Ҳансен. — Бизнинг Ой сари йўлимизга сизнинг келажакка бўлган умидларингиз мадад бермоқда».


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган