Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги кенг нишонланади

03.04.2026 10:16

52

2026 йил 1 августга қадар ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва эришилган ютуқларга бағишланган “Мустақиллик зафарномаси” махсус китоб-альбоми тайёрланади.

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–120-сон, 01.04.2026 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ғоявий-бадиий концепция ва дастур тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 августга қадар ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва эришилган ютуқларга бағишланган “Мустақиллик зафарномаси” махсус китоб-альбоми тайёрланади.

2026 йил апрель ойидан ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35, #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

2026 йил апрель ойидан “35 йиллик Истиқлол йилномаси” рукнида мустақиллигимизнинг тарихий босқичлари, эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишларини ёритувчи туркум ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар тайёрлаш ва телеканалларда намойиш этилиши таъминланади.

2026 йил август–сентябрь ойларида хориждаги ватандошлар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида “Мустақил Ўзбекистон – ғурурим, ифтихорим” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган