Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

“Тахтақорача” довонида туннель қуриш бўйича музокаралар бошланди

03.04.2026 11:23

11

Маълум қилинишича, мазкур йўналишда Китоб тумани ҳокимлигида туман ҳокими Рустам Ғафуров ҳамда Япониянинг нуфузли халқаро ташкилоти — JICA (Japan International Cooperation Agency) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

“Тахтақорача” довонида замонавий туннель қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур йўналишда Китоб тумани ҳокимлигида туман ҳокими Рустам Ғафуров ҳамда Япониянинг нуфузли халқаро ташкилоти — JICA (Japan International Cooperation Agency) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Музокаралар давомида довонда узунлиги 7 километр бўлган туннель қурилиши юзасидан хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таклифлари ва тақдимотлари кўриб чиқилган. Томонлар лойиҳа доирасида замонавий муҳандислик ечимлари, хавфсизлик талабларига мос инфратузилма яратиш ҳамда транспорт қатновини янада қулайлаштириш масалаларини атрофлича муҳокама қилган.

Учрашув якунида томонлар лойиҳа юзасидан ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олган.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган