Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қайтарилиши кутилмоқда

03.04.2026 14:31

12

Москалкова ушбу масалани МДҲ Инсон ҳуқуқлари комиссияси йиғилишида кўтарган. Унинг таъкидлашича, айни пайтда Россия мазкур конвенсияни ратификация қилган давлатлар билан шундай тартибда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Россия ҳудудида судланган ва жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини юртига топшириш имконияти борлиги маълум қилинди.

Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова айтишича, Россия бу масалада амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. Аммо маҳкумларни Ўзбекистонга ўтказиш жараёнини бошлаш учун республика 1998 йилда қабул қилинган озодликдан маҳрум этилган шахсларни кейинги жазони ўташ учун топшириш тўғрисидаги халқаро шартномага қўшилиши лозим.

Қайд этилишича, Москалкова ушбу масалани МДҲ Инсон ҳуқуқлари комиссияси йиғилишида кўтарган. Унинг таъкидлашича, айни пайтда Россия мазкур конвенсияни ратификация қилган давлатлар билан шундай тартибда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ушбу халқаро келишув Россия билан бир қаторда Беларус, Тожикистон, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистонда ҳам амал қилади. Мазкур механизм орқали ушбу давлатлар фуқаролари, агар улар бошқа иштирокчи давлат ҳудудида судланган бўлса, жазони ўз мамлакатида ўташ имконига эга бўлади.

Маълум қилинишича, ушбу тартибнинг асосий мақсади маҳкумларнинг ижтимоий реабилитациясини енгиллаштириш, уларнинг оиласи ва яқинларига яқин муҳитда жазо ўташ имкониятини яратишдан иборат. Шу боис, бундай амалиёт инсонпарварлик тамойилларига мос механизм сифатида баҳоланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган