Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Университет таркибида Умуммуҳандислик факультети ташкил этилади

04.04.2026 09:03

61

Шунингдек, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб мазкур тайёрлов курсини муваффақиятли якунлаган, яъни ўзлаштириш кўрсаткичлари “5” ва “4” бўлган битирувчилар университетга имтиҳон асосида тўлов-контракт билан қабул қилинади.

Қарорга кўра, университет ҳузурида 2026/2027 ўқув йилидан маҳаллий ва хорижий талабалар учун академик фанлар бўйича махсус тайёрлов курси йўлга қўйилади.

Унда STEAM, тил билимлари, академик ёзиш ва миллий стратегик мезонлар бўйича бир йиллик таълим халқаро стандартлар асосида тўлов-контракт шаклида ташкил этилади.

Шунингдек, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб мазкур тайёрлов курсини муваффақиятли якунлаган, яъни ўзлаштириш кўрсаткичлари “5” ва “4” бўлган битирувчилар университетга имтиҳон асосида тўлов-контракт билан қабул қилинади.

Қарор билан университетга “техникум–олийгоҳ” тамойили асосида Тошкент геодезия ва картография техникуми бириктирилади. Техникум биносида эса университет таркибига кирувчи Умуммуҳандислик факультети ташкил этилади.

Бундан ташқари, университетдаги “Сув дипломатияси” магистратура мутахассислиги “Халқаро сув дипломатияси” деб қайта номланади.

Мазкур йўналиш битирувчиларига эса “Халқаро сув муносабатлари соҳасида мутахассис” квалификацияси берилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган