Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

“Буюк ипак йўли” метроси олдидаги чорраҳада йўл ўтказгич қуриладиЎзбекистон

04.04.2026 16:05

14

Tashkent Invest компанияси раҳбари Баҳром Шокировнинг таъкидлашича, барча ўзгаришлар аҳоли ва меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Пойтахт ҳокимлиги ушбу чорраҳани мунтазам тирбандликлар юзага келадиган ва ЙҲХХ ходимлари кунига бир неча бор ҳаракатни қўлда бошқаришга мажбур бўладиган “тор нуқталардан” бири деб атаган.

Тошкент шаҳрининг Мустақиллик шоҳкўчаси, Мирзо Улуғбек ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасида (“Буюк ипак йўли” метро бекати) икки қаватли йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЕМ) томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Gazeta.uz”.

Tashkent Invest компанияси раҳбари Баҳром Шокировнинг таъкидлашича, барча ўзгаришлар аҳоли ва меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Пойтахт ҳокимлиги ушбу чорраҳани мунтазам тирбандликлар юзага келадиган ва ЙҲХХ ходимлари кунига бир неча бор ҳаракатни қўлда бошқаришга мажбур бўладиган “тор нуқталардан” бири деб атаган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Лойиҳа ишлаб чиқувчилари ушбу режа вазиятни ижобий томонга ўзгартириши кутилаётганини билдирган. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, С1 массивидан Кичик ҳалқа йўлигача (Темур Малик кўчаси) бўлган 8 км масофани босиб ўтишнинг ўртача вақти тиғиз пайтларда 25 фоизга қисқаради — яъни 45 дақиқадан 32 дақиқагача тушади.

Автомобилларнинг ўтказувчанлик қобилияти кунига 98,8 мингдан 120 мингтагача (21 фоизга) ошиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, транспорт воситаларининг ўртача ҳаракат тезлиги 25 фоизга — соатига 21 километрдан 26 километргача кўтарилади. Автобуслар тезлиги эса соатига 23 километргача тезлашади, бу эса жадвалларнинг аниқ бажарилишини таъминлайди. Ҳокимлик замонавий технологиялар туфайли мазкур боғламадаги асосий ишларнинг фаол босқичи 50−60 кун давом этишини таъкидлаган.

Лойиҳа China Construction компаниясининг хитойлик мутахассислари иштирокида ҳамда маҳаллий ихтисослаштирилган ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Компания вакилининг сўзларига кўра, ушбу ечим энг мақбул вариант деб топилган. Жараёнда транспорт оқимлари ўрганилиб, автомобиллар ҳаракатини моделлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланилган.


“Лойиҳанинг дастлабки қийматига ҳозирда аниқлик киритилмоқда ва экспертиза жараёнлари ўтказилмоқда”,
деди ҳокимлик вакили.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб, аввалги трамвай йўли ўрнида BRT тамойили асосида автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлак ишга туширилади. У Шаҳрисабз ва Мустақиллик кўчалари орқали давом эттириладиган илк шундай йўналиш билан туташади. Кўча бўйлаб тўхташ жойлари ташкил этилади. Шу билан бир қаторда, пиёдалар йўлаклари реконструкция қилинади, велосипед йўлаклари ётқизилади, дарахтлар экилади ва ўриндиқлар ўрнатилади. Реконструкция ишлари “фасаддан фасадгача” тамойили асосида олиб борилади. Кўчириб ўтказиладиган дарахтлар ўрнига қўшимча 8 000 гектар яшил майдонлар ташкил этилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари кесишмасида ҳам туннел қурилади, автобус бекатлари эса ерусти қисмида жойлашади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган