Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

БМТ вакили: Афғонистонда портламаган ўқ-дорилар оқибатида 471 тинч аҳоли ҳалок бўлган

05.04.2026 09:12

17

Маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг 67 фоизини болалар ташкил этади. Шунингдек, мина билан боғлиқ ҳодисаларнинг 24 фоизи болалар ушбу хавфли буюмлар билан ўйнаётган пайтда содир бўлган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистон бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннетт 2025 йилда мамлакатда портламаган ўқ-дорилар оқибатида камида 471 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди.

Унинг баёноти Халқаро миналар ҳақида хабардорлик куни арафасида эълон қилинди. Ҳисоботда айниқса болалар ўртасидаги қурбонлар сони юқорилиги алоҳида таъкидланган.

Маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг 67 фоизини болалар ташкил этади. Шунингдек, мина билан боғлиқ ҳодисаларнинг 24 фоизи болалар ушбу хавфли буюмлар билан ўйнаётган пайтда содир бўлган.

Ричард Беннетт халқаро ҳамжамиятни Афғонистонда миналардан тозалаш дастурларини кенгайтиришга ва уларни молиялаштиришни оширишга чақирди. Унга кўра, портламаган ўқ-дорилар мавжудлиги аҳолининг яшаш, соғлиқни сақлаш ва хавфсиз муҳитда яшаш ҳуқуқларига жиддий таҳдид солмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2025 йилда миналардан тозалаш гуруҳлари томонидан катта ҳудудлар тозаланган бўлса-да, эришилган натижалар ҳали ҳам барқарор эмас. Молиялаштиришнинг камайиши эса бу жараённи янада қийинлаштириши мумкин.

“Биз ҳеч бир бола минани ўйинчоқ деб адаштирмаслигини таъминлаш учун умумий масъулиятга эгамиз”, — деган Беннетт.

Мутахассислар таъкидлашича, Афғонистонда ўн йилликлар давом этган қуролли можаролар оқибатида қолган портловчи моддалар ҳанузгача тинч аҳоли, айниқса болалар ҳаёти учун жиддий хавф бўлиб қолмоқда.

Теглар:

#Афғонистонда

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган