Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Форишдаги аянчли ЙТҲда беш киши вафот этди

05.04.2026 19:48

18

ЙТҲ 4 апрел куни соат 16:05 ларда «Жиззах-Боғдон-Қизилча» йўлида содир бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган 27 ёшли У.Б. Nexia машинасини бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган, Фориш туманида яшаган 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

Жиззах вилояти Фориш туманида юз берган ЙТҲда беш киши вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Унга кўра, ЙТҲ 4 апрел куни соат 16:05 ларда «Жиззах-Боғдон-Қизилча» йўлида содир бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган 27 ёшли У.Б. Nexia машинасини бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган, Фориш туманида яшаган 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.  

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Cobalt машинасида йўловчи сифатида кетаётган 2 киши эса шифохонада вафот этган. 


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган