Қайд этилишича, Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари Исманов Исомиддин Бахриддинович 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда ушланган.
Исманов фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун Бобур шаҳри ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи орқали аукционга қўйдириб, унинг номига расмийлаштириб ва келгусида ушбу жойда қурилиш учун рухсатнома олиб беришини айтган.
Эвазига ҳар бир сотих ер учун 2 500 АҚШ долларидан жами 50 000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Шу куни 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўз уйида олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Б.Исмановга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

