Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

1 килограмм палов тайёрлаш учун энг қиммат ҳудуд — Тошкент шаҳри, энг арзони — Қорақалпоғистон

07.04.2026 08:59

16

Ҳисоб-китобда 1 килограмм палов учун зарур бўлган маҳсулотлар нархи асос қилиб олинган. Улар қаторига 0,3 литр кунгабоқар ёғи, 300 грамм пиёз, 700 грамм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 1 килограмм гуруч, 100 грамм нўхат, 10 грамм зира ва 20 грамм ош тузи киритилган.

Миллий статистика қўмитаси (Статистика агентлиги) 2026 йил март ойи ҳолатига кўра, ҳудудлар кесимида 1 килограмм палов тайёрлаш қийматини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, энг юқори қиймат Тошкент шаҳрида — 119 989 сўм, энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида — 99 973 сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 99 973 сўм
  • Сирдарё вилояти — 106 589 сўм
  • Андижон вилояти — 108 169 сўм
  • Хоразм вилояти — 109 457 сўм
  • Бухоро вилояти — 110 836 сўм
  • Наманган вилояти — 110 958 сўм
  • Жиззах вилояти — 111 556 сўм
  • Навоий вилояти — 112 911 сўм
  • Сурхондарё вилояти — 113 661 сўм
  • Қашқадарё вилояти — 113 936 сўм
  • Тошкент вилояти — 115 026 сўм
  • Самарқанд вилояти — 115 821 сўм
  • Фарғона вилояти — 117 627 сўм
  • Тошкент шаҳри — 119 989 сўм

Ҳисоб-китобда 1 килограмм палов учун зарур бўлган маҳсулотлар нархи асос қилиб олинган. Улар қаторига 0,3 литр кунгабоқар ёғи, 300 грамм пиёз, 700 грамм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 1 килограмм гуруч, 100 грамм нўхат, 10 грамм зира ва 20 грамм ош тузи киритилган.

Қўмита таъкидлашича, мазкур рақамлар палов тайёрлаш учун керакли маҳсулотлар қиймати асосида ҳисобланган бўлиб, ҳудудларда сотилаётган тайёр паловнинг (умумий овқатланиш масканларидаги) бозор нархини англатмайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган