Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

2026–2027 ўқув йилидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёз ва имкониятлар жорий этилади

07.04.2026 09:39

22

Энди аскарлар хизмат даврида олийгоҳларга ўқишга кириб, масофавий таълим олиши мумкин. Улар учун ҳарбий қисмларда тайёрлов курслари ташкил этилади.

Энди аскарлар хизмат даврида олийгоҳларга ўқишга кириб, масофавий таълим олиши мумкин. Улар учун ҳарбий қисмларда тайёрлов курслари ташкил этилади.

Шартнома асосида ўқишга қабул қилинганларга фоизсиз кредит берилади. Олийгоҳга кирган аскарлар ўқишни тугатгач, захирадаги лейтенант унвонига эга бўлади.

Намунали хизмат қилган ва танловларда ғолиб бўлганлар тестсиз ўқишга қабул қилинади.

“Битта аскар – битта касб” тамойили асосида 3–6 ойлик курслар ташкил қилиниб, сертификат берилади.

Хизматдан қайтган ёшларнинг касб ўрганиш харажатлари давлат томонидан қопланади, давлат ишига киришда эса қўшимча 10% балл берилади.

Шунингдек, ҳарбийлар ўртасида “Маънавият қалқони” китобхонлик танлови ўтказилиб, ғолибларга электромобиль топширилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган