Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Спорт билан доимий шуғулланувчилар сони 1 миллион нафарга етказилади

07.04.2026 21:35

7

Шу билан бирга, спорт соҳасидаги илмий ишлар фақат долзарб муаммолар ечимига қаратилган бўлиши, уларнинг натижалари эса тўғридан-тўғри амалиётга жорий этилиши лозимлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда жорий йилда спорт билан доимий шуғулланувчилар сонини 2 карра ошириб, 1 миллион нафарга етказиш вазифаси белгиланди.

Қайд этилишича, бу борада Спорт вазирлиги ва ҳокимлар олдига янги тизим асосида аниқ вазифалар қўйилган. Шунингдек, худди футболдаги каби “Беш ташаббус” мусобақалари ва спорт билан доимий шуғулланувчилар ҳисобини юритишда ҳам шаффоф ва рақамлашган тизим жорий этиш зарурлиги таъкидланган.

Мутасаддиларга сунъий интеллект ёрдамида спортчи ва мураббийларнинг натижаларини таҳлил қиладиган, машғулотлар режасини шакллантирадиган махсус платформа яратиш топширилди.

Шу билан бирга, спорт соҳасидаги илмий ишлар фақат долзарб муаммолар ечимига қаратилган бўлиши, уларнинг натижалари эса тўғридан-тўғри амалиётга жорий этилиши лозимлиги қайд этилди.

Эндиликда олимларнинг спортга оид илмий ишланмалари амалда натижа бериб, спортчилар ютуқлари ошишига ва халқаро мусобақаларда медаллар қўлга киритилишига хизмат қилса, бундай олимлар 100 миллион сўмдан мукофотланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган