Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Инспекторларга айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича қарор қабул қилиш ваколати берилиши мумкин

09.04.2026 08:36

15

Шунингдек, профилактика инспекторларига айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколатини бериш, шу билан бирга 6 та кам аҳамиятли қилмиш бўйича маъмурий огоҳлантириш тизимини жорий этиш таклиф қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, тақдимотда соҳага замонавий бошқарув ва рақамли назорат механизмларини жорий этиш, шунингдек, самарадорлик кўрсаткичларини «жазоловчи тизимдан — аҳолига хизмат кўрсатувчи тизимга» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинган.

Алоҳида таъкидланишича, бугунги кунда республикадаги қарийб 9 минг маҳаллада 10 мингдан зиёд профилактика инспектори хизмат қилмоқда. Ўтган йили улар томонидан аҳолидан келиб тушган 2,5 миллиондан ортиқ мурожаат кўриб чиқилган, 470 мингдан зиёд ҳолат бўйича материаллар судга юборилган.

Шу билан бирга, профилактика инспекторлари фаолияти устидан ортиқча бошқарув бўғинлари кўпайиб кетгани оқибатида маҳалла хавфсизлиги ва жиноят профилактикасига етарлича эътибор қаратилмаётгани қайд этилган.

Шу муносабат билан инспекторларни ортиқча вазифалардан халос этиб, уларни бевосита ўз асосий ишига — маҳаллада хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аҳоли муаммолари билан манзилли ишлашга йўналтирилган янги тизим яратиш зарурлиги таъкидланган.

Тақдимотда қуйидаги таклифлар илгари сурилган:

— кунлик онлайн йўриқнома ўтказиш;

«Менинг инспекторим» электрон тизими орқали хизматни ташкил этиш;

— суд-тиббий экспертиза муассасалари билан электрон маълумот алмашувини йўлга қўйиш;

— инспекторларни ишдан ажратмаган ҳолда онлайн ўқитиш ва малакасини ошириш;

— маҳаллада хавфсизликни таъминлашга кўмаклашувчи «жамоат ёрдамчиси» гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Шунингдек, профилактика инспекторларига айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколатини бериш, шу билан бирга 6 та кам аҳамиятли қилмиш бўйича маъмурий огоҳлантириш тизимини жорий этиш таклиф қилинди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган