Давлат хавфсизлик хизмати томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида сифатсиз дориларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.
Хусусан, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи фуқаро чет элдан айланма йўллар орқали ноқонуний олиб келинган дори воситаларини уйида сақлаб, пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланган.
Омборхонани кўздан кечириш чоғида 119 номдаги дори воситалари - жами 3356 ўрамда 76 318 дона, жумладан, "Frotu," "Буденофалк," "Гевискон" ва бошқа дори воситалари аниқланди.
Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳозирда дори воситалари намуналари олиниб, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

