Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Филадельфия аҳолиси етказиб берувчи роботларни ура бошлади

11.04.2026 09:51

19

Янгилик жамоатчиликда турлича муносабат уйғотди. Айрим фуқаролар томонидан роботларни тепиш, ағдариш, ҳаракатига халақит бериш, ҳатто уларга чиқиб олишга уриниш ҳолатлари қайд этилган.

Филадельфия шаҳрида фуқароларнинг етказиб берувчи роботларга нисбатан агрессив муносабати ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар берди.

Маълум қилинишича, технология тахминан бир ой аввал синов тариқасида жорий этилган — шаҳар кўчаларида овқат етказиб берувчи автоном ғилдиракли қурилмалар пайдо бўлган.

Бироқ янгилик жамоатчиликда турлича муносабат уйғотди. Айрим фуқаролар томонидан роботларни тепиш, ағдариш, ҳаракатига халақит бериш, ҳатто уларга чиқиб олишга уриниш ҳолатлари қайд этилган. Бундай ҳаракатлар вандализм сифатида баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, қурилмалар ўз вазифасини бажаришда давом этмоқда. Улар одамларнинг ҳаракатларига жавоб қайтармайди ва тўсқинлик тўхтатилиши билан яна ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланишни давом эттиради.

Юзага келаётган ҳолатларга қарамай, шаҳарда етказиб берувчи роботларни жорий этиш бўйича экспериментни давом эттириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган