2026/2027 ўқув йили учун мактабларнинг 1-синфига қабул тартиби тасдиқланди.
Мазкур ҳужжатга кўра, 1-синфга қабул қилиш давлат хизмати орқали амалга ошириладиган туман ва шаҳарлар сони 64 тадан 135 тага, умумий ўрта таълим мактаблари сони эса 1956 тадан 5689 тага етказилди.
Шунингдек, буйруқ иловаси билан 2026–2027 ўқув йилида 1-синфга қабул бўйича давлат хизмати жорий этиладиган туман ва шаҳарлар рўйхати тасдиқланди.
Қабул жараёни давлат хизматлари Ягона интерактив портали — my.gov.uz ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон давлат хизматлари портали — my.maktab.uz орқали амалга оширилади.
Аризалар:
— 2026 йил 20 июндан 31 июлга қадар бириктирилган микроҳудуд доирасида;
— 1 августдан 31 августга қадар эса микроҳудуддан ташқари ҳудудлар учун қабул қилинади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, 1-синфга болалар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Шу боис, 2026/2027 ўқув йилида 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар мактабга қабул қилинади.

