Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Президентлар умуммиллий сунъий интеллект хакатонига ташриф буюрди

11.04.2026 21:00

12

Миллий ва халқаро акселераторлар, жумладан Uzum, TBC Bank, Aloqabank, HUMO ва UZCARD фаолияти ҳақида ҳам ахборот берилган. Шу билан бирга, венчур инфратузилмасини ривожлантириш ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаев Бухорода ўтаётган “National AI Hackathon” – сунъий интеллект бўйича умуммиллий хакатонда иштирок этди.

Тадбир давомида етакчиларга мамлакатда рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш борасидаги натижалар тақдим этилган. Хусусан, “Рақамли ҳукумат” тизими, транспорт, божхона, солиқ, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган рақамли трансформация жараёнлари ҳақида маълумот берилган. Ушбу ўзгаришлар давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилаётгани таъкидланган.

Шунингдек, икки давлат стартап экотизими тақдимоти ўтказилиб, етакчилар “KPI-COM”, “OSON”, “DATOX” каби истиқболли лойиҳалар билан танишган ва уларнинг муаллифлари билан мулоқот қилган.

Миллий ва халқаро акселераторлар, жумладан Uzum, TBC Bank, Aloqabank, HUMO ва UZCARD фаолияти ҳақида ҳам ахборот берилган. Шу билан бирга, венчур инфратузилмасини ривожлантириш ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилган.

Хакатон доирасида иштирокчиларнинг турли соҳалардаги долзарб муаммоларга ечим таклиф этувчи лойиҳалари намойиш қилиниб, очиқ мулоқотда ёшларнинг сунъий интеллектга қизиқиши ва уни амалиётда қўллашга интилиши юқори баҳоланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган