Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қўқон сари йўл олган “хавфли юк” ўз вақтида фош этилди

13.04.2026 08:22

25

Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилд

Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1994 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс ҳамда уларнинг таниши бўлган 2001 йилда туғилган фуқаро “Жентра” русумли автомашинада қўшни республикадан ноқонуний олиб кирилган 11 650 дона “Регапен” дори воситаларини қабул қилиб олгани аниқланди.

Улар Қўқон шаҳрига қайтиб кетаётган вақтда Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилган. Қонунбузарлар дори воситаларини автомашинадан улоқтириб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлган, бироқ уларнинг режаси амалга ошмаган.

Аниқланишича, ушбу шахслар мазкур дориларни Фарғона ва Қўқон шаҳарларида сотиш билан шуғулланиб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган