Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тўйлардан минглаб доллар топадиган хонандалар солиқ тўлашга келганда бирдан “камбағал” бўлиб қолди

13.04.2026 12:09

33

Ўзбекистонда хонандалар тўлаётган солиқлар 7 баравардан кўпроққа камайган. 2025 йилда бор-йўғи 305 нафар хонанда тўлаган 154 миллион сўмни эса айрим санъаткорлар 2–3 та тўйга бирров чиқиб ҳам ишлаб олади.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, 2024 йилда 2020 нафар хонанда солиқ декларацияси тақдим қилган бўлиб, улар жами 1,1 млрд сўм даромад солиғи тўлаган (ўртача бир нафар хонандага йилига 544,5 минг сўм), 2025 йилда эса 305 нафар хонанда солиқ декларацияси тақдим этиб, уларга 154 млн сўм даромад солиғи ҳисобланган (ўртача бир нафар хонандага йилига 505,6 минг сўм).

Бу рақамлар битта ҳақиқатни очиб қўяди: Ўзбекистонда хонандалар тўлаётган солиқлар 7 баравардан кўпроққа камайган. 2025 йилда бор-йўғи 305 нафар хонанда тўлаган 154 миллион сўмни эса айрим санъаткорлар 2–3 та тўйга бирров чиқиб ҳам ишлаб олади. Тўйлар, концертлар ва бошқа тадбирларда минглаб долларлар айланаётган бир пайтда, солиқ ҳисоботларида бу даромадларнинг изи ҳам кўринмаяпти — мана муаммо айнан шу ерда.

Шундай экан, Адлия вазирлиги ишлаб чиққан янги қарор лойиҳаси айни вақтида ва тўғри қадам сифатида баҳоланиши лозим. Бу соҳада ҳам шаффоф солиқ тизимини жорий этиш, назоратни кучайтириш, ҳалол ишлаб, солиқларни вақтида тўлаётган бошқа соҳа вакиллари билан “соя”да қолаётганлар ўртасидаги адолатсизликни бартараф этиш шарт. Саҳнада минглаб доллар ишлаб топаётган ҳар бир санъаткор мажбуриятларини ҳам бажариб қўйиши керак.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган