Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Дала четларидан фойдаланмаганларга жарима ва оширилган солиқ жорий этилади

13.04.2026 17:17

51

Эндиликда иккиламчи ижара асосида ердан фойдаланувчилар каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги дала четларида белгиланган муддатда мақбул экин экиши шарт.

2026 йил 13 апрелда қабул қилинган ЎРҚ–1128-сонли қонун қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни кучайтиришга қаратилган янги тартибларни белгилади.

Эндиликда иккиламчи ижара асосида ердан фойдаланувчилар каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги дала четларида белгиланган муддатда мақбул экин экиши шарт.

Агар ушбу талаб бажарилмаса, ҳуқуқбузарларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солинади.

Бундан ташқари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳар йили 1 майгача экиш амалга оширилмаган ерлар ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига электрон тарзда тақдим этади.

Шу асосда, экин экилиши таъминланмаган ер майдони учун ер солиғи уч бараварга оширилган ҳолда ҳисобланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган