Шикастланган автотранспорт рақам белгисини тиклаш хизмати my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда амалга ошириш имконияти яратилди.
Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталига кириб «Шикаст этган автотранспорт воситасинингдавлат рақами белгисини тиклаш» хизмати танланади. Ариза тўлдирилиб ва шикастланган рақамнинг фотосуратни юклаш кифоя.
Ариза ваколатли орган томонидан кўриб чиқилгандан сўнг, тўлов учун инвойс юборилади. Тўлов амалга оширилгандан кейин, белгиланган ҳудудий бўлинмага бориб, эски рақамни топшириб, янгисини олиш мумкин.
Тўлов миқдори:
1 жуфт (олди ва орқа) рақам учун — 1 854 000 сўм (4,5 БҲМ);
1 дона рақам учун — 927 000 сўм(2,25 БҲМ).
Маълумот ўрнида, ариза юборишда рақам ҳолати аниқкўринган фотосурат юклаш муҳим. Бужараённи тезлаштиради ва ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади.

