Ҳукуматнинг 2026 йил 15 апрелдаги 171-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу қарор билан жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти такомиллаштирилди.
Қарорга мувофиқ, коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш паспорти тасдиқланди.
Жисмоний шахс учун:
— фамилияси, исми ва отасининг исми;
— паспорт ёки ID-карта маълумотлари;
— маълумотнома тили (ўзбек ёки рус);
— электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
— кадастр рақами.
Юридик шахс учун:
— тўлиқ номи;
— телефон рақами;
— СТИР;
— кадастр рақами;
— абонент ҳисобрақами (мавжуд бўлса).
Мазкур давлат хизмати бепул кўрсатилади. Маълумот ўрнида, 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ–286-сон қарорга мувофиқ, ушбу хизмат ЯИДХП (my.gov.uz) орқали жорий этилган.

