Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Германия клиникаларига 800 нафар ўрта тиббиёт ходими ишга таклиф қилинмоқда

16.04.2026 17:27

5

Дастурда иштирок этиш учун номзодлар 3 йиллик тиббиёт коллежи дипломига эга бўлиши ,20–36 ёш оралиғида, соғлом ва судланмаган бўлиш керак.

Ўзбекистонлик 800 нафар ўрта тиббиёт ходими Глобогате дастури доирасида Германия клиникаларига ишга таклиф этилмоқда.

Дастурга кўра, иштирокчилар 10 ой давомида бепул немис тили курсларида таҳсил олади. Шундан сўнг Германия клиникаларига ишга жойлаштирилади.

Маълум қилинишича, иш вақти ҳафтасига ўртача 39 соатни ташкил этади. Дастлабки ойлик маош 1900 эвро бўлиб, диплом расман танолингандан кейин (тахминан 3 ойдан сўнг) 2500 эвро атрофида маош олиш имконияти яратилади.

Дастурда иштирок этиш учун номзодлар 3 йиллик тиббиёт коллежи дипломига эга бўлиши ,20–36 ёш оралиғида, соғлом ва судланмаган бўлиш керак.

Шунингдек, улар 10 ойлик ўқув курсларида қатнашишга тайёр бўлиши ва икки босқичли танловдан муваффақиятли ўтиши талаб этилади.

Дастур доирасида иштирокчиларга стипендия, турар жой, тил сертификати харажатлари, ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш, виза, авиачипта ҳамда Германияда ишга жойлашиш хизматлари бепул тақдим этилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган