Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

17.04.2026 09:38

9

Обиджон Мўминов 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда эса Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Давлат бошқаруви олий мактабини тамомлаган.

Мўминов Обиджон Одилович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Обиджон Мўминов 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда эса Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Давлат бошқаруви олий мактабини тамомлаган.

Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган