Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

МИБ қарздорнинг 1,3 млрд сўмлик автомашинасини аукционга чиқармоқчи

17.04.2026 19:12

13

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2026 йил 27 февралдаги ижро варақасига асосан, қарздор П.К.дан ундирувчи «Асакабанк» АЖ фойдасига жами 614 млн 833 минг сўм ундириш ҳамда ундирувни гаровда бўлган «BMW X3» русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ижро иши қўзғатилди.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш шўъбаси иш юритувига келиб тушган мазкур «иш» доирасида, қонун талабларига мувофиқ, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Гаров мулки сифатида қайд этилган автомашина аниқланиб, белгиланган тартибда хатланди ҳамда 1 млрд 34 млн 600 минг сўмга баҳоланди.

«Айни пайтда ушбу автотранспорт воситасини «E-auksion» электрон савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда. Савдодан тушган пул маблағлари ундирувчи банк фойдасига йўналтирилади, ортиқча қисми эса қарздорнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади», – дейилади МИБ хабарида.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган