Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга янги ижтимоий хизматлар жорий этилади

17.04.2026 22:09

13

Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва хизматлар сифатини оширишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Таклифларга кўра:

  • 2026 йил 1 июндан ривожланишида нуқсон аниқланган 3 ёшгача болалар учун “Эрта аралашув” хизмати босқичма-босқич жорий этилади.
  • Руҳий ҳолатида бузилишлари бўлган I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун “Янги кун” кундузги қараб туриш, уйда парвариш, “Мадад” уйи ва “Ижтимоий таътил” хизматлари йўлга қўйилади.
  • 2026 йилда 8,3 минг нафар фуқарони янги хизматлар билан қамраб олиш режалаштирилган.
  • 600 тагача ННТ ва якка тадбиркор ижтимоий хизмат кўрсатишга жалб қилинади.
  • 1 сентябрдан 18 ёшдан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларга қараётган қонуний вакиллар учун ҳар ойлик парвариш нафақаси жорий этилади.
  • Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ваколатлари кенгайтирилиб, васий ва ҳомийлар фаолияти мониторинг қилинади. “Мурувват” интернат уйлари эса босқичма-босқич “Ғамхўрлик” марказларига айлантирилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган