Ҳукумат қарорига кўра, энди педагоглар айрим давлат хизматларидан 50 фоиз чегирма билан фойдаланади.
Чегирма кўчмас мулк кадастри, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, умумтаълим фанлари бўйича сертификат олиш, тракторчи-машинист имтиҳонига рухсатнома ва расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш каби хизматларга татбиқ этилади.
Қарор таълим ташкилотларида меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган педагогларга нисбатан қўлланади.
Шунингдек, ҳужжат билан ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ва ўқишини кўчириш тартиби ҳам белгиланди.

