Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда оқсил хавфи: чорвачиликда санитария ойлиги эълон қилинди

19.04.2026 10:16

11

Ўзбекистонда 18 апрелдан 18 майга қадар «Чорвачиликда санитария-эпидемия-гигиена» ойлиги эълон қилинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермерлар кенгаши қўшма мурожаатида маълум қилинди.

Ўзбекистонда 18 апрелдан 18 майга қадар «Чорвачиликда санитария-эпидемия-гигиена» ойлиги эълон қилинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермерлар кенгаши қўшма мурожаатида маълум қилинди.

Қарор чорва ҳайвонлари орасида хавфли касалликлар, хусусан оқсил (яшур) тарқалиши хавфи ортиб бораётгани билан изоҳланмоқда.

12

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда дунёда ҳайвонлар ўртасида янги касаллик турлари кўпаймоқда. Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти маълумотига кўра, 2025–2026 йилларда 48 та давлатда оқсил касаллигининг янги SAT типлари аниқланган. Амалдаги вакциналар эса бу турларга қарши тўлиқ самара бермаслиги таъкидланмоқда.

Шу муносабат билан фермер ва чорвадорларга ветеринария-санитария қоидаларига қатъий амал қилиш тавсия этилди. Жумладан, хўжаликларга кириш жойларида дезинфекция воситаларини ўрнатиш, бегона шахслар ва транспорт ҳаракатини чеклаш, ҳайвонларни соғлом шароитда сақлаш ва уларни сифатли озуқа ҳамда тоза сув билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, ҳайвонларда касаллик аломатлари кузатилганда уларни зудлик билан ажратиш ва мустақил даволашга уринмасдан ветеринарга мурожаат қилиш лозим. Оқсил касаллиги юқори ҳарорат, оғиз ва туёқларда яралар, елинда шикастланишлар билан намоён бўлади.

Мутахассислар таъкидлашича, эмлаш касалликнинг олдини олишда энг самарали чора ҳисобланади. Қорамоллар йилига икки марта, қўйлар эса бир марта эмланиши керак. Зарур ҳолларда 2,5–3 ойликдан катта барча ҳайвонлар мажбурий эмланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги касалликка оид ҳар қандай шубҳали ҳолатларда тезкор равишда ветеринария хизматларига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Касалликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар тўплами (қўлланма):

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган