Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Польша президентлигига номзод жонли эфирда никотинли ёстиқчасини тушириб юборди

19.04.2026 13:14

6

Маҳаллий нашрларнинг таъкидлашича, Навроцкий аввал ҳам никотинли ёстиқчалардан ишлатиши билан диққат марказига тушган. У ҳатто дебатлар пайтида ва БМТ қароргоҳида ҳам ушбу воситалардан фойдалангани айтилади. Айни пайтда Польшада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унда никотинли ёстиқчалар ва бир марталик электрон сигареталарни сотишни тўлиқ тақиқлаш таклиф этилган.

Польша президентлигига номзод Кароль Навроцкий жонли эфир вақтида зарарли одати сабаб ноқулай вазиятга тушиб қолди. Мамлакат бўйлаб узатилган кўрсатувда у оғиз бўшлиғи учун мўлжалланган тамаки маҳсулоти — никотинли ёстиқчасини (паучни) оғзидан тушириб юборган.

Маълумотларга кўра, воқеа «Kanal Zero» телеканали орқали эфирга узатилган кўрсатувда юз берган. Навроцкий томошабинлар саволларига жавоб бераётган пайтда ёстиқча ерга тушиб кетган. Студияда кулги кўтарилган, бошловчи Роберт Мазурек эса уни ердан олиб, Навроцкийга қайтариб берган. Шундан сўнг иккала иштирокчи ҳам ҳолатни ҳазилга буришган.

Кейинроқ бошловчи аудитория реакциясига изоҳ бериб: «Улар мен буни сизга узатганим учун кулишяпти», — деган.

Польша оммавий ахборот воситалари мазкур ҳолатни «ноқулай ҳодиса» деб баҳолади. Сабаби, студияга қўнғироқ қилган 22 ёшли талаба мамлакат келажаги ҳақида муҳим савол бераётган пайтда, жавоб ўрнига масхаромуз кулги кузатилган.

Маҳаллий нашрларнинг таъкидлашича, Навроцкий аввал ҳам никотинли ёстиқчалардан ишлатиши билан диққат марказига тушган. У ҳатто дебатлар пайтида ва БМТ қароргоҳида ҳам ушбу воситалардан фойдалангани айтилади.

Айни пайтда Польшада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унда никотинли ёстиқчалар ва бир марталик электрон сигареталарни сотишни тўлиқ тақиқлаш таклиф этилган.

Агар ушбу қонун қабул қилинса, келажакдаги президент уни имзолаш ёки унга вето қўйиш бўйича қарор қабул қилишига тўғри келади. Маълумот учун, Польша никотин қарамлиги билан боғлиқ касалликларни даволаш учун ҳар йили 57 миллион злотийгача маблағ сарфлайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган