Жиззах вилояти Пахтакор туманида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Ҳодиса Тошкент—Термиз М-39 йўлининг 957-километрида, 17 апрель куни соат 06:45 да содир бўлган.
Маълум қилинишича, Нукус—Олмаота йўналишида кетаётган автобус ҳайдовчиси ҳушёрликни йўқотган ва автобус йўл таъмири олиб борилаётган жойдаги бетон тўсиққа урилган.
Ҳодиса оқибатида бир неча йўловчи жароҳатланган, уларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

