Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

МИБнинг Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

20.04.2026 11:00

11

Даврон Бобохонов 1988 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. У меҳнат фаолиятини 2012 йилда Жарқўрғон тумани прокурорининг ёрдамчиси сифатида бошлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Даврон Бахриддинович Бобохонов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Даврон Бобохонов 1988 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. У меҳнат фаолиятини 2012 йилда Жарқўрғон тумани прокурорининг ёрдамчиси сифатида бошлаган.

Фаолияти давомида Узун ва Денов туманлари прокуратураларида терговчи ва катта ёрдамчи, вилоят прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, Шеробод туман прокурорининг ўринбосари, шунингдек, вилоят прокуратурасининг ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси прокурори лавозимларида ишлаган.

2018–2021 йилларда Бош прокуратуранинг ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси прокурори, кейинчалик эса Шахсий хавфсизлик бошқармаси прокурори бўлиб фаолият юритган.

Мазкур тайинловга қадар у Мажбурий ижро бюросининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган