Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Президент нарко-трафик хавфи юқори бўлган ҳудудлар учун “махсус ривожланиш дастури”ни ишлаб чиқишни таклиф этди

20.04.2026 11:15

8

Ноқонуний маблағлар ҳаракатини дунё бўйлаб автоматик аниқлайдиган, уни қабул қилган банк ёки молиявий ташкилотни дарҳол хавф тоифасига киритадиган “халқаро рақамли қора код” тизимини жорий қилиш ташаббуси илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Унда айтилишича, кун сайин уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва тарқатишнинг янги шакллари пайдо бўлаётгани – инсоният учун трансмиллий таҳдидлар кўламини кенгайтирмоқда.

Ўзбекистонда биргина ўтган йилнинг ўзида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 15 мингдан зиёд нарко-жиноят фош этилди, қарийб 3,5 тонна гиёҳвандлик воситалари, жумладан, 120 килограмм синтетик наркотиклар йўқ қилинди, 14 та яширин нарко-лаборатория ва 72 та йирик интернет-дўкони фаолиятига чек қўйилди.

Яқинда ташкил этилган “Анти-Нарко” волонтёрлик ҳаракати қисқа вақт ичида 17 мингдан ортиқ ёшларни бирлаштирди. Барча ҳудудларда сунъий интеллект ёрдамида наркотиклар тарқалишининг олдини олишга қаратилган “AI Hackathon” миллий лойиҳасини бошланди.

Шавкат Мирзиёев трансмиллий нарко-жиноятларга қарши курашишда тезкор ахборот алмашинуви ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Шу боис, барча иштирокчи давлатлар ҳуқуқ тартибот идоралари маълумотлар базасини бирлаштирадиган, сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган ягона рақамли платформани ишга туширишни таклиф этилди.

Бу платформа нарко-трафик йўналишларини барвақт аниқлаш, хавфли юклар ҳаракатини эрта босқичда фош этиш, трансмиллий жиноий гуруҳлар фаолиятини реал вақт режимида кузатиб боришга хизмат қилиши керак.

Иккинчидан, нарко-бизнес бу фақат гиёҳванд моддалар айланмаси эмас, бу – миллиардлаб долларлик яширин иқтисодиёт, уюшган жиноятчилик ва терроризмни молиялаштирадиган манба ҳамдир.

Жиноий маблағларни ювишни энг катта қисми бугун айнан рақамли активлар ва оффшор ҳудудлар орқали амалга оширилмоқда.

Нарко-бизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин. Агар унинг “молиявий артерия”ларини бўғиб қўйилса, бу иллат ўз-ўзидан йўқолади.

Шунинг учун крипто-биржалар учун мажбурий идентификация стандартларини глобал даражада бирхиллаштириш, оффшор юрисдикциялар билан маълумот алмашинуви бўйича мажбурий келишувлар, “номаълум манба” маблағларини автоматик блоклаш механизмларини жорий этиш зарур.

Шунингдек, ноқонуний маблағлар ҳаракатини дунё бўйлаб автоматик аниқлайдиган, уни қабул қилган банк ёки молиявий ташкилотни дарҳол хавф тоифасига киритадиган “халқаро рақамли қора код” тизимини жорий қилишни таклиф этилди.

Учинчидан, синтетик наркотикларга ружу қўйган беморларни самарали даволаш бўйича замонавий методика ва стандартларни биргаликда яратиб боришни таклиф қилинди.

Тўртинчидан, гиёҳвандликка чалинганларнинг тиббий реабилитацияси бўйича тажриба алмашиш мақсадида Марказий Осиё Наркологлар ассоциациясини ташкил қилиш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу ташкилотнинг Бош офисини Самарқанд шаҳрида жойлаштириш мумкин.

Бешинчидан, бугун айрим ҳудудларда наркотик етиштиришва тарқатиш иқтисодий имкониятлар чеклангани, иш ўринлари етишмаслиги ва ижтимоий тенгсизлик оқибатида сақланиб қолмоқда.

Шу боис, нарко-трафик хавфи юқори бўлган ҳудудлар учун “махсус ривожланиш дастури”ни ишлаб чиқишни таклиф этилди.

Бунда гиёҳванд моддалар етиштиришга мойил ҳудудлардаги расмий иқтисодиётга фаол инвестициялар киритиш орқали аҳоли учун барқарор даромад манбаларини яратиш, инфратузилмани яхшилаш, таълим ва тиббиётни ривожлантириш орқали аҳолини жиноий иқтисодиётга қарамлигини камайтириш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган