Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентининг 2026 йил 15 апрелдаги буйруғига мувофиқ Термиз давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович жамоатчилик асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сурхондарё ҳудудий бўлими раиси лавозимига тайинланди.
Маълум қилинишича, Фанлар академиясининг Сурхондарё ҳудудий бўлими Термиз давлат университетининг Илмий-тадқиқот марказида фаолият олиб боради.

