Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Миграция агентлигига янги вазифалар қўйилди

21.04.2026 11:59

44

Маълум қилинишича, ҳозирнинг ўзида хориждан тил ва касб талабларига жавоб берадиган 100 мингдан ортиқ мутахассисга буюртма бор. Жумладан, Германияга 40 минг ҳамшира, Японияга 15 минг мутахассис керак.

Президентга ташқи меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш, фуқароларни юқори даромадли ишларга тайёрлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Ҳозирда ўзбекистонликлар 40 га яқин давлатда меҳнат қилмоқда. Хорижда ишлаётган фуқаролар сони 1,2 млн нафар деб айтилди.

Маълум қилинишича, ҳозирнинг ўзида хориждан тил ва касб талабларига жавоб берадиган 100 мингдан ортиқ мутахассисга буюртма бор. Жумладан, Германияга 40 минг ҳамшира, Японияга 15 минг мутахассис керак.

Шу боис, “касб плюс тил” тамойили асосидаги қўшма таълим лойиҳаларини 20 тагача етказиш, қамровни эса 10 минг нафардан ошириш режалаштирилмоқда.

Яна бир муҳим таклиф — чет тили ўқиш харажатининг 50 фоизини, касбий малака имтиҳони харажатини эса тўлиқ қоплаш. Бу пуллар ўқув марказларига эмас, фуқаронинг ўзига берилиши мумкин.

Президент миграция сиёсати фақат одамни хорижга юбориш билан чекланмаслиги, балки ички меҳнат бозорини ҳам сифатли кадрлар билан таъминлаши кераклигини таъкидлади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган