2026-йил 15-апрелдан бошлаб акцептсиз ечиб олишларда картада камида 3 БҲМ миқдорида маблағ сақланиши шарт бўлади.
Энди баланс тўлиқ нолга туширилмайди — ечиб олиш фақат шу чегарадан ортиқ суммадан амалга оширилади.
Мазкур тизим асосан кредит ва бошқа молиявий мажбуриятларни сўндириш учун қўлланади.
Янгиланишлар UZCARD қоидаларига мувофиқ жорий этилган бўлиб, OTP орқали тасдиқланган карта маълумотларига татбиқ этилмайди.

