Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

"Credit House" иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

24.04.2026 20:23

18

МЧЖ расмийлари мижозларга осон шартларда уй-жой олиб беришни ваъда қилганди. Жиноят доирасида етказилган зарарни жабрланувчилар фойдасига солидар тартибда судланувчилардан ундирилиши белгиланган.

Бугун жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида "Credit House" иши доирасида Б. А. ва бошқаларга (жами 9 нафар судланувчи) нисбатан юритилган жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.


Судланувчилар Жиноят кодексининг 168, 170, 189, 28,192-11 ва 192-11 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, жиноятдаги иштироки доирасида уларнинг бир нафарига БҲМнинг 234,5 баравари сўм миқдорида жарима, қолганларга 6,5 йилдан (3 йил синов муддати шарти билан) 9 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Жиноят доирасида етказилган моддий зарарни жабрланувчилар фойдасига солидар тартибда судланувчилардан ундирилиши белгиланди.

Бундан ташқари манфаатдор тарафларга қонуний ҳуқуқ ва манфаатларга етказилган қўшимча моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Тарафлар суд ҳукмига нисбатан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят қилиш (прокурор протест келтириш) ҳуқуқига эга экани алоҳида қайд этилади.

Одамларга осон шартларда уй-жой олиб беришни ваъда қилган Тошкент шаҳридаги “Credit House” ҳамда “In Fin Strоy Invest” МЧЖ атрофидаги гап-сўзлар 2025 йил феврал ойида пайдо бўлганди.

Қурувчи фирмалардан уй олиб, узоқ муддатга бўлиб тўлаш шарти билан харидорларга сотиб келган ушбу воситачи МЧЖларнинг амалдорлари одамлар пулини ўзлаштирганликда гумонланган.

Иш доирасида 860 нафардан ортиқ фуқаро жабрланувчи сифатида эътироф қилинган ва аниқланган зарар миқдори 182 млрд сўм экани айтилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган