Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

UzAuto Motors 28 апрель куни Cobalt’га шартнома очилишини эълон қилди

24.04.2026 21:03

21

Telegram бот ва UzAvtoSavdo мобил иловаси (iOS/Android) орқали навбатни кузатиш ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида тезкор маълумот олиш имконияти яратилган.

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация бошланишини эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Cobalt’га бўлган юқори талаб ҳамда мижозлардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар инобатга олиниб, контрактация жараёни барча комплектациялар учун очилади.

2026 йил 28 апрель куни соат 10:00 дан бошлаб барча мижозлар учун онлайн шартномалар очилади. Автомобил харид қилиш учун шартномани uzavtosavdo.uz сайти орқали расмийлаштириш ёки яқин ҳудуддаги Chevrolet расмий дилерлик марказига мурожаат қилиш мумкин.

Шунингдек, Telegram бот ва UzAvtoSavdo мобил иловаси (iOS/Android) орқали навбатни кузатиш ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида тезкор маълумот олиш имконияти яратилган.

Компания тузилган шартномалар бўйича тўлов 7 календарь кун ичида амалга оширилиши лозимлигини эслатди.

Бундан ташқари, шартномаларда махсус QR код бўлиши шартлиги қайд этилди. Ушбу код ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. QR кодсиз шартномалар UzAuto Motors ва расмий дилерларга алоқадор эмаслиги билдирилди.

Саволлар юзасидан мижозлар +998 (78) 141-77-77 рақамли Call марказга мурожаат қилиши мумкин. Қўшимча маълумотлар компаниянинг расмий сайти орқали тақдим этилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган