Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Саида Мирзиёева Самарқанддаги бир қатор инфратузилма лойиҳалари билан танишди (фото)

25.04.2026 15:44

11

Хусусан, мусиқа мактаби каби янгиланишга муҳтож бинолар кўздан кечирилди. «Геологлар» маҳалласидаги боғча нафақат капитал таъмирланади, балки тубдан қайта қурилади. Реконструкциядан сўнг у Самарқанддаги энг йирик мактабгача таълим муассасасига айланади ва 600 нафаргача болани қабул қилади

Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятига ташрифи давомида бир қатор инфратузилма лойиҳалари ҳамда «Янги Ўзбекистон» массивини ривожлантириш ишлари билан танишди.

Хусусан, мусиқа мактаби каби янгиланишга муҳтож бинолар кўздан кечирилди. «Геологлар» маҳалласидаги боғча нафақат капитал таъмирланади, балки тубдан қайта қурилади. Реконструкциядан сўнг у Самарқанддаги энг йирик мактабгача таълим муассасасига айланади ва 600 нафаргача болани қабул қилади.

Ташриф якунида Самарқанд вилояти ва туманлари раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Таъкидланишича, ҳудудлардаги бундай ўзгаришлар Президент томонидан олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг бир қисмидир. Бундай ташрифлардан асосий мақсад — топшириқлар ижросини қоғоздаги ҳисоботларда эмас, балки жойига чиққан ҳолда реал кўриш ва амалий кўмак беришдан иборат.

«Раҳбаримиз топшириқларининг жойлардаги ижросини таъминлашга жамоам билан бирга кўмаклашиш, ҳаққоний ҳолатни қоғозлардаги ҳисоботларда эмас, балки ўз кўзим билан кўриш учун ҳам бу ерга тез-тез келиб тураман», — деди Саида Мирзиёева.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган