Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

ЖАРда каркидонларни браконьерлардан ҳимоя қилиб келган мутахассис фожиали ҳалок бўлди

26.04.2026 09:19

15

Маълум қилинишича, воқеа гуруҳнинг эрталабки патрул хизмати давомида юз берган. Вазни тахминан 1300 килограмм бўлган қора каркидон кутилмаганда патрул аъзоларига ҳужум қилган. Олинган оғир жароҳатлар туфайли Яарсвелд воқеа жойида вафот этган.

Жанубий Африка Республикасидаги Самара-Кару қўриқхонасида ёввойи табиат ҳимоячиси, 58 ёшли Шоман ван Яарсвелд каркидон ҳужуми оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Маълум қилинишича, воқеа гуруҳнинг эрталабки патрул хизмати давомида юз берган. Вазни тахминан 1300 килограмм бўлган қора каркидон кутилмаганда патрул аъзоларига ҳужум қилган. Олинган оғир жароҳатлар туфайли Яарсвелд воқеа жойида вафот этган.

Шоман ван Яарсвелд хусусий хавфсизлик компанияси раҳбари сифатида фаолият юритган. Унинг асосий иши каркидонларни браконьерлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат эди.

Маълумот учун, дунёдаги каркидонларнинг энг катта қисми айнан ЖАР ҳудудида яшайди. Мамлакатда браконьерликка қарши кураш йиллар давомида долзарб масала бўлиб қолмоқда. Айниқса, қора каркидонлар бутунлай йўқолиб кетиш хавфи остида тургани сабабли алоҳида муҳофаза қилинади.

Теглар:

#Каркидон

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган