Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ ходими қамоққа олинди

26.04.2026 13:43

11

ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ФВВнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилган пулдан 25 минг долларини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент вилояти туманларидан биридаги раҳбари тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилгани ортидан қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, у мазкур туман ҳудудидан оқиб ўтувчи 3 та сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бетон плитали йўл ўтказгичлари қуриш бўйича умумий қиймати 5,04 млрд сўмлик тузилган шартномаларни гўёки вазирликдаги ҳамкасблари орқали маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга олиб берганлигини рўкач қилиб, унинг раҳбаридан 63 минг АҚШ доллари миқдорида “улуш” талаб қилган ва 2026-йилнинг март-апрель ойларида 24 минг доллар олган.

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг долларни ҳам беришини сўраган.

ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ФВВнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилган пулдан 25 минг долларини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган