Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда «дача»лар электрон реестри жорий этилади: ижара нархлари назоратга олинади

27.04.2026 08:14

15

2027 йил 1 январдан бошлаб эса жойлаштириш хизматлари нархларини Миллий туризм ягона платформасига доимий киритиб бориш мажбурий қилинади. Бундан ташқари, “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар бўйича ижара шартномалари реал вақт режимида электрон тарзда узатиб борилади.

Ўзбекистонда туристик дала ҳовлилари («дача»лар) фаолиятини тартибга солиш бўйича янги тизим жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида маълум қилинди.

Лойиҳага кўра, мамлакатдаги барча туристик жойлаштириш воситалари, жумладан, дала ҳовлилар ягона электрон базага киритилади. Ушбу реестр орқали уларнинг фаолияти, кўрсатиладиган хизматлар ва ижара нархлари доимий равишда назорат қилиб борилади.

Ҳужжат қабул қилинса, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси бир ой ичида туристик дала ҳовлиларнинг электрон реестрини шакллантириши керак бўлади. Шунингдек, 2026 йил якунига қадар Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда барча «дача»лар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, маълумотлар платформага жойлаштирилади.

2027 йил 1 январдан бошлаб эса жойлаштириш хизматлари нархларини Миллий туризм ягона платформасига доимий киритиб бориш мажбурий қилинади. Бундан ташқари, “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар бўйича ижара шартномалари реал вақт режимида электрон тарзда узатиб борилади.

Лойиҳада яна бир қатор енгилликлар ҳам кўзда тутилган:

  • туристик дала ҳовлиларда хизмат кўрсатиш учун лицензия талаб этилмайди;
  • мижозлардан туристик йиғим ундирилмайди.

Шу билан бирга, назорат механизмлари ҳам кучайтирилади. Хусусан, электрон платформага киритилмаган ёки ноқонуний фаолият юритаётган «дача»лар ҳақида хабар берган фуқаролар рағбатлантирилади. Агар қонунбузарлик аниқланса, уларга ундирилган жариманинг 30 фоизи миқдорида мукофот пули берилади. Бунда хабар берган шахснинг махфийлиги тўлиқ таъминланади.

Назорат ишлари “маҳаллабай” тамойили асосида олиб борилиши режалаштирилган.

Теглар:

#Дача

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган