Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аниқланди

27.04.2026 09:29

18

Янгиҳаётдаги тезкор тадбирда 2 нафар шахс ушланиб, уларнинг ёнидан дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда 2 нафар шахс ушланиб, уларнинг ёнидан 500 дона кучли тасир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Маълум бўлишича, улар дориларни тарқатиш билан шуғулланишган.

Кейинроқ, уларга алоқадор бўлган яна бир тарқатувчи қўлга олиниб, унинг ёнидан ҳам 500 дона кучли тасир қилувчи дорилар топилди.

Шундан сўнг ушбу дориларнинг манбасини аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилди.

Натижада, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 3 нафар шахс қўлга олиниб, уларнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда нарколаборатория ташкил этилганлиги маълум бўлди ва 9 кг “Прегабалин”, 500 гр “Тропикамид”, 600 дона “Прегабалин” кучли тасир қилувчи дори воситалари ҳамда қадоқлашда фойдаланиладиган анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:

#АҚШ

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган