Давлат божхона қўмитаси хабар беришича, Самарқандда 3 дона қадимий тангаларни бошқа мамлакатга олиб ўтмоқчи бўлганлар қўлга олинган.
Маълум қилинишича, Самарқанд халқаро аэропорти орқали хорижий давлатга парвоз қилаётган йўловчининг қўл сумкаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, оғзаки сўровда маълум қилинмаган 3 дона қадимий тангалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, эллик йил муқаддам ва ундан олдин яратилган маданий бойликлар, жумладан нумизматик ашёларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш қатъиян тақиқланади.

