Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британиялик эр-хотин “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

01.05.2026 21:52

10

Улар Жерси оролидаги фашистлар лагеридан қочиб чиққан Боқижон Акрамовни ўз уйида яшириб, унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқариб қолган Буюк Британия фуқаролари — марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонлар “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Улар Жерси оролидаги фашистлар лагеридан қочиб чиққан Боқижон Акрамовни ўз уйида яшириб, унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ле Бретонлар ўта таҳликали шароитда жасорат ва инсонпарварлик кўрсатган, шунингдек халқлар ўртасида дўстлик ва биродарлик ғояларини тарғиб этишда ибрат бўлган.

Мазкур мукофот уларнинг инсонийлик ва жасорат намунаси сифатидаги хизматлари эътирофи сифатида берилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган