Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент марказида айрим кўчалар 11 майгача ёпилади

03.05.2026 11:55

8

Маълум қилинишича, фестиваль 7–9 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда бўлиб ўтади.

Тошкент марказида бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу Tashkent Flowers Fest 2026 гуллар фестивали ўтказилиши билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, фестиваль 7–9 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда бўлиб ўтади. Шу муносабат билан 2 майдан 11 майгача қуйидаги кўчаларда ҳаракат чекланади:

— Зарафшон кўчаси (Hyatt Regency Tashkent ёнидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача)

— Истиқлол кўчаси (Амир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача)

— Буюк Турон кўчаси (Истиқлол кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача)

Ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш, марказга киришни олдиндан режалаштириш ва тирбандлик эҳтимолини ҳисобга олиш тавсия этилади.

Теглар:

#Тошкент

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган